Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат режими жорий этилмаган – Республика махсус комиссияси

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ фавқулодда ҳолат жорий этилмаган. Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг расмий баёнотида маълум қилинмоқда. 

“Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ҳақидаги миш-мишлар аниқ бўрттирилган. Бундай ҳужжатни тайёрлаш тўғрисида тарқатилган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Нотўғри маълумотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий кодексида қатъий жазолар кўзда тутилган”, дейилади комиссия баёнотида. 

 Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилганди

Комиссиянинг кеча 28 март куни қабул қилган қарорига кўра, эртага 30 мартдан 20 апрелгача Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади. Жумладан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 133 нафарга етди. Вирусдан икки киши вафот этди, 7 киши соғайиб, оиласи бағрига қайтди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Фавқулодда ҳолат

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг