... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қорамурт” ЙПХ масканида “марихуанали йўловчи” тўхтатилиб қўлга олинди


11:15, 07.11.2017 Жамият
 2 314

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, айбланувчининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарга таяниб Мирзо Улуғбек туманидаги гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш ҳолати аниқлангани, аниқроғи 2017 йилнинг 28 октябрь куни, тахминан соат 15:00ларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро, 1998 йилда туғилган Абдусаттор Абдусамат ўғли Абдуллаев тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 8,74 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ёдингизда бўлса, мақолада гиёҳвандлик воситасини олиб юрган шахс ёш йигит эканлигига “урғу” бергандик. Буни қарангки, жиноятчиларнинг катта-кичиги бўлмас экан. Бу сафар “марихуана” билан қўлга тушган 19 ёшли йигит эмас, яқинда қирқни қоралайдиган эркак киши бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, ички ишлар органи ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш бўйича навбатдаги жиноят иши аниқланган.

Аниқроғи, 2017 йил 4 ноябрь куни соат тахминан 21:00ларда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Қорамурт” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Lacetti русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, ушбу автоулов йўловчиси, 1979 йилда туғилган Дониёр Наджатович Сайфуллаевнинг ёнидан оғирлиги 1,36 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган (энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади). 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Теглар:марихуана гиёҳвандлик воситаси Қорамурт ЙПХ маскани Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар