... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қалампирмунчоқ”: Манзура турмушга чиқмаслиги сабабларидан тортиб, Рустам Саъдиев билан муносабатларигача очиқ гапирди


19:59, 10.03.2016 Интервью
 67 242

“38га кириб турмушга чиқмаганимдан афсус қилмайман. Демак, Яратган менга шу тақдирни раво кўрган. Ҳозир нима кўп – ажрашиш кўп. Агар турмуш қуриб ажрашиб кетадиган бўлсам, бундай оила қургандан ёлғиз ўтганим афзал”, – хонанда.

“Qalampir” лойиҳаси доираси кўрсатув тайёраланаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Эътиборингингизга мазкур кўрсатувнинг илк меҳмони – “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева билан бўлиб ўтган суҳбатни тақдим этамиз.

Хонанда бу суҳбатда кўплаб танқидий саволларга жавоб қайтариш билан бирга ўзини қийнаётган муаммолар, санъатдаги камчиликлар, қўшиқларнинг саёз бўлиб бораётганига ҳам эътибор қаратди. “Ҳамма қўшиқлар бир хил, ҳаммасида севги, ўлдим-куйдим... Мен бошқаларни ёмонлаб, ўзимни мақтаётганим йўқ. Ўзимнинг қўшиқларим ҳам худди шундай. Чунки хонандаларнинг асосий даромади тўйдан бўлиб қолган. Тўйдан пул топганимиздан кейин тўйбоп қўшиқ қилишга ҳаракат қиламиз”, – дейди хонанда.

Манзура суҳбат баҳонасида ҳамкасблари Муниса Ризаева ва Райҳон Ғаниева билан ҳам муносабатларига дарз кетганини тан олиб, қуйидагича изоҳ берди:

“Мен ўртадаги гап-сўзларни эслаб, буни одамларга ҳам айтиб гап кўпайтирмоқчи эмасман. Муниса ва Райҳонни мухлислари аввал қандай яхши кўрган бўлса, шундай яхши кўравераверсин. Гапирганим билан шоҳим чиқмайди”.

“Мен бу саволга жавоб бермайман, бошқа саволга ўтинг”, – дейди хонанда ўтган йилги концертнинг сўнгги куни бекор қилиниши билан боғлиқ саволга.
“Ё тескари замон бўлдими?” қўшиғини куйлаганидан кейин “Манзура бу қўшиқни куйлашга ҳақлими, ҳали ўзи турмуш қурмай нега турмуш қуриш масаласига кўп тўхталяпти?” қабилидаги эътирозлар пайдо бўлди. Уларга жавобан “Мен бу қўшиқ билан бировнинг оиласига аралашмоқчи эмасман. Лекин 38га кириб турмушга чиқмаганимдан афсус қилмайман. Демак, Яратган менга шу тақдирни раво кўрган. Ҳозир нима кўп – ажрашиш кўп. Агар турмуш қуриб ажрашиб кетадиган бўлсам, бундай оила қургандан ёлғиз ўтганим афзал”, – хонанда.

У санъаткорлар хатти-ҳаракатлари билан кўпинча ёш қизларнинг, оддий мухлисларнинг тарбиясига салбий таъсир ўтказиб қўяётганлари ҳақида ҳам очиқ гапирди. Бунда эса интернетдаги ижтимоий тармоқларни қоралади. Хуллас минг марта эшитгандан, бир марта кўрган афзал. Дастурни ўзингиз томоша қилиб, суҳбатдаги барча аччиқ ҳақиқатларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Манзура Қалампирмунчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Tahir
23:39 11.04.2016

Спасибо сайту за такое чудесное интервью с таким фантастическим человеком как Манзура. Еще раз убедился что она самая лучшая из всех девушек узбекского шоу-бизнеса


Xurshid
16:01 18.03.2016

Qalampir.uz sayiti juda qiziqarli ekan o'rtog'larimniyam ushbu sayitga taklif qilaman. Men Samarqandanman Ushbu sayitga bir savolim bor edi qalampirmunchoq dasturini yotubda ko'rgan edim unda xonanda Manzura ishtirok etgan ekan judayam ajoyib suxbat bo'gan xonanda Manzura opa xarakterlarini ancha bilib oldik. Manzura opa siz judayam qisqa va lo'nda javop beradigan inson ekansiz umuman olgancha ichimdagini top degan talqinda ish ko'rikansiz . Men sizning ashaddiy muxlislarizdan biriman qalampirmuchoq ko'rsatuvida birqancha savollar berishini kutgandim lekin berilmadi mumkin bo'lsa agar aytingchi 38 yoshga kiribsiz kimdir sizni yuragizdan urganmi sizxam kimnidir yaxshi ko'rganmisiz men o'ylashimcha sizni turmushga chiqishingizda nimadir judayam kuchli sabap bo'lgan deb o'yliman yo kimnidir xalixamon kutyabsiz yoki bo'lmasa sizni judaxam qattiq ranjitishgan iltimos shu mavzuda kengroq gapirib bering. ilgarilari men sizni dunyo qarashiz butunlay boshqacha deb bilardim saxnalarga chiqsangiz sizni judayam sho'x xazilkash deb bilardim lekin intervyungizni ko'rib fikrim butkul o'zgardi siz xayotda biroz jiddiy xonanda ekansiz ammo ko'nglingiz juda tozza ekan men ushbu intervyungizni ko'rib yanayam xurmatim oshdi. Muxlislarizdan o'ziz xaqida malumotlarni kutib qolamiz .


Даврон
22:07 10.03.2016

Отарчиларга хам унвонлар бериладими? Тескари замон булдими?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!