ТИВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

image

Қозоғистон Республикасига кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди. Бу ҳақда ТИВ баёноти эълон қилинди.

“Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

“Шу муносабат билан, Қозоғистонга кириш ва чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг расмий веб-сайти “Хизматлар” бўлимида махсус онлайн шаклни тўлдириш орқали Россияга кириш учун таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш тавсия этилади”, дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига Россия Федерациясига бормасликни тавсия қилган эди. Кеча, 7 май куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Қозоғистоннинг барча аэропортларида хавфсизликни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар жорий этилгани муносабати билан мамлакатга боришда барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб боришни тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made