Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

Олам

image

Туркия Ғазо секторидаги ЦАХАЛ ҳарбий амалиёти туфайли Исроилдан маҳсулот олиб кириш ва экспорт қилишни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда кеча, 2 май куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Анқара билан савдо тўхтатилиши ҳақидаги маълумотни Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац ҳам тасдиқлади. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Туркиянинг ушбу қарори турк халқи ва бизнес вакилларининг манфаатларини менсимаган ҳолда, халқаро савдо келишувларини эътиборсиз қолдириб, қабул қилинганини иддао қилди.

Унинг сўзларига кўра, Исроил зудлик билан Туркия билан савдо қилиш учун муқобил йўл яратмоқчи, янги етказиб берувчиларни  топиб, маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтиришни бошламоқчи.

Туркия статистика институти маълумотларига кўра, 2023 йилда Туркия ва Исроил ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард долларни ташкил қилган. Бу миқдорнинг қарийб 76 фоизи Туркия экспортидан келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалороқ Туркия Савдо вазирлиги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиб, минтақага етарли миқдорда гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз киришини таъминламагунига қадар Исроилга экспортни чеклашини маълум қилганди. Чекловлар 9 апрелдан кучга кирди ва 54 тоифадаги товарлар, жумладан, пўлат, керосин, ўғитлар, қурилиш техникаси ва машиналарга таъсир кўрсатди.

Мохинур Умрзоқова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made