Live

18 Май

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотидан чиқаётган Молдова парламенти Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдумни 20 октябрь кунига белгилади.

18 Май

Cobalt 3 нафар 1-синф Ўқувчиларни уриб, қочиб кетди. Болалардан бири вафот этган

Ҳолат 17 май куни Сурхондарёда содир бўлган. Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси қизил чироқда ҳаракатланиб, 3 нафар 7 ёшли болани уриб, бирини устидан босиб ўтган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Болалардан бири вафот этгани айтилмоқда. 

18 Май

Самарқанд шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиб ўтади   

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган расмий тадбирда иштирок этди.

18 Май

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги литсензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда.

18 Май

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги бўйича ўринбосари Ўзбекистонга келяпти 

19-23 май кунлари Узра Зея Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлади. Сафардан кўзланган мақсад демократик бошқарув ва қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш ҳамда диний эркинлик масалалар эканлиги қайд этилган.

18 Май

Фарғонада 367 млн. сўмлик 270 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18 Май

Сирдарёда руҳий носоғлом аёлни мазах қилган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

18 Май

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида сел-сув тошқинлари юзага келди.

18 Май

Нидерландияда футбол ҳаками маҳаллий клуб билан чемпионликни нишонлагани учун умрбод футболдан четлатилди. 

18 Май

Тошкент вилояти Паркент туманида кучли ёмғир сабабли бозорларни сув босмоқда.

18 Май

Ўзбекистоннинг Бухоро ва Доғистоннинг Дарбанд шаҳарлари қардош шаҳарлар мақомига эга бўлди.

18 Май

Бишкекдаги тартибсизликлар оқибатида 29 киши жароҳат олди

15 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга эса биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

17-май куни Қирғизистон пойтахти марказига ҳостелдаги муштлашув туфайли мингга яқин намойишчи келганди.  

17 Май

Хитой Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун Ўзбекистон ва Қозоғистон сафарларидан сўнг Қирғизистонга ҳам етиб борди

Уни “Манас” аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Бахит Тўробоев кутиб олган.

17 Май

Рамзан Қодиров Эстонияни ракеталар нишонига айлантиришни таклиф қилди

Эстония Россия активларини Киевга ўтказишга рухсат берувчи қонунни қабул қилиши ортидан Чеченистон раҳбари Москвани расмий Таллинга қарши ракета учиришга чақирди.

17 Май

 Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида “Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги” қўшма баёнот имзоланди.

17 Май

Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди.

17 Май

Францияда ҳам сув тошқинлари авж олмоқда

Франциянинг Швейцария билан чегарадош Буле-Мозель шаҳри ҳозирча табиий офатдан энг кўп жабр кўрган.

17 Май

Жиззах вилояти Зомин туманидаги қишлоқларнинг бирига айни дамда кучли сел келгани айтилмоқда.

17 Май

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим “Кўксарой” қароргоҳида тантанали кутиб олинди.

17 Май

Сирдарёда шифокорлар руҳий носоғлом аёлни устидан кулиб, масхара қилди

Айтилишича, ҳолат Сирдарё туман "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида содир бўлган.

17 Май

Бугун Ўзбекистонга келиши  режалаштирилаётган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга туғилган куни  муносабати билан қулупнайли торт совға қилди.

17 Май

Фарғонада фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилган ота қамоққа олинди

Ўзбекистон туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этиб, тумандаги 45-мактабда ўқийдиган фарзандини таълимга қайтмаслигини, бу вазиятда ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган эркак 10 суткага қамалди.

16 Май

Баҳрайнда Араб давлатлари раҳбарлари Араб Лигаси саммитида жамланди

Учрашувда Ғазо масаласи кўтарилган.

16 Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келади

Маълумот учун, Иброҳим айни дамда Қозоғистонда бўлиб турибди. Ундан аввалроқ Қирғиз Республикасига ташриф буюрган.

16 Май

Шавкат Мирзиёев Киночилар саройида режиссёр ва актёрлар, киношунослар, соҳа мутасаддилари билан суҳбатлашди.

16 Май

Юнусободда Matiz жамоат транспортига атайдан халақит бериб, тормозни босгани ва авариявий ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.

16 Май

Озарбайжон ва Беларусь раҳбарлари Бакудаги қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида Ўзбекистон павилёнига борди

Озарбайжонга ташриф буюрган Беларусь резиденти Александр Лукашенко Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев бошчилигида “Caspian Agr” ва “Interfood Azerbaijan” кўргазмаларига ташриф буюриб, Ўзбекистон павилёни билан ҳам танишган. 

16 Май

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бугун, 16 май куни Баҳрайнда бўлиб ўтган Араб Лигаси саммитида Исроил ҲАМАС сабаб фаластинликларни қириб ташлаётганини маълум қилди.

16 Май

Португалия, Литва ва Дания Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Португалия, Литва ва Даниянинг Фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

16 Май

Тошкент шаҳрининг қатор чорраҳа ва кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструксия қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади

Ишларнинг асосий қисми шу йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.

16 Май

Энди Тошкент ҳайвонот боғида бирорта ҳайвонни васийликка олиш мумкин

Икки томонлама келишувдан сўнг, ҳайвонот боғи ва васий ўртасида шартнома тузилади.

16 Май

Ўзбекистонда “Ҳаж – 2024” мавсуми 23-майдан бошланади

Республикадан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7-июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

16 Май

Наманганда кучли дўл ёғмоқда

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг тоғли ҳудуди бўлган туристик маскан – Нанайда дўл ҳодисаси кузатилмоқда.

16 Май

Сурхондарёда 2 нафар мактаб ўқувчиси бир эркакни калтаклашди

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар Б.Н ва  М.Нларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

16 Май

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ҳам тожикистонлик бола ўғриларини ушлашгани айтилмоқда.

16 Май

“Фарҳод” бозорида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва сотувчилар ўртасида жанжал юзага келди

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришган.

16 Май

Шайхонтоҳур туманида ўзбек замонавий эстрада санъатининг асосчиси Ботир Зокировнинг ҳайкали очилди

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

16 Май

Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб, олиб кетмоқчи бўлибди

Ҳолат 14-май куни содир бўлган.

16 Май

Бугун, 16 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

16 Май

Машҳаддаги сув тошқинлари 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

 

15 Май

“Толибон” Ўзбекистон билан темир йўл вокзалини кенгайтиришга келишиб олди

Тегишли ижро меморандуми “Толибон” темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ар-Раҳмон Шарафат Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов иштирокида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Камгар” Лтд билан имзоланган.

15 Май

Исроил Ғазодан кейин “ваъда қилинган ерлар” васвасаси билан Анадўлуга кўз тикади – Эрдўған

“Ҳозир бизни хорижда ҳам, ичимизда ҳам ҲАМАСни қўллаб-қувватлаганимиз учун танқид қилишяпти. Сизда виждон йўқми? Исроил Ғазо билан кифояланади, деб ўйламанг. Агар бу давлатнинг таноби тортилмаса, эрта-индин “ваъда қилинган ерлар” деган ўй билан кўзларини Анадўлуга қаратади”, деган Туркия раҳбари АК Парти қурултойида.

15 Май

Словакия Бош вазирига суиқасд уюштирилди

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг бош вазир Роберт Фицонинг  кўкрак соҳаси ва қорнига ўқ узилган.  Ҳукумат раҳбари зудлик билан  касалхонага ётқизилган.

Қотилликка уринган шахс қўлга олинди. 

15 Май

Самарқанд шаҳрида  гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Самарқандда ҳовлисида 4 туп “каннабис” ҳамда 2 килограмм 317 грамм “марихуана”  гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

15 Май

Озарбайжон қамоқхоналарида сақланаётган фирибгарлар Ўзбекистонга экстрадиция қилилнди

Қайд этилишича, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, давлатлараро қидирувга эълон қилинган Украина фуқароси Калдарар Арсен Василевич ва Ўзбекистон фуқароси Қаюмов Абдураҳмон Абдувалиевич Бакуда ҳибсга олинган.

Жиноятчилар бугун, 15 май куни жазони ижро этиш хизматининг махсус колоннаси ҳамроҳлигида Ўзбекистон расмийларига топширилди.

15 Май

Истанбул марказида сайёҳлар билан машҳур бўлган тарихий Миср бозорига ўт кетди.

15 Май

Андижон вилояти Хонабод шаҳрида қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди

Қутқарувчилар уни тупроқ остидан олиб чиқиб, биринчи ёрдам кўрсатган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

15 Май

Қирғизистон “Марказий Осиё қоплонига” айланмоқчи

“Иқтисодий ривожланиш модели туфайли Малайзия “Осиё йўлбарси” деб номланади. Умид қиламанки, Қирғизистон ҳам “Марказий Осиёнинг қоплонига” айланади” деган мамлакат раҳбари Садир Жапаров.

15 Май

Тошкентдаги мактабларнинг бирида мактаб қоровули ва фуқаро муштлашди

Фуқаро автотранспорт воситаси билан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудига киргани ва қоровулни ҳақорат қилгани жанжалга сабаб бўлган.

15 Май

Тел-Авивдаги ҳарбий базадаги қурол-яроғ омборида катта ёнғин содир бўлди

Воқеа жойига 28 та ўт ўчириш машинаси етиб борган. Ёнғин сабаблари номаълум.

15 Май

Қозоғистондаги масжидда эркак намоз вақти сафдошини дўппослади

Аниқланишича, эркакка сафдошининг баланд овозда дуо ўқиётгани ёқмаган.  Можаро туфайли имом жамоат намозини тўхтатишга мажбур бўлган.  Ҳодиса иштирокчилари полицияга ариза билан мурожаат қилган. 

15 Май

АҚШ Эрон билан савдо битимларини имзолаган ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

15 Май

Нью-Йорк университети кутубхонаси “Ал Ақсо университети кутубхонаси”  деб ўзгартириб қўйилди

Нью-Йорк шаҳар университети (CUNY) талабалари Исроил томонидан вайрон қилинган Ғазодаги энг қадимги давлат университети шарафига кутубхона номини “Ал Ақсо университети кутубхонаси” деб ўзгартирди.

15 Май

Урганч шаҳрида 2007 йилда туғилган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига қулади

Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

14 Май

Фарғонада юзларига ниқоб, (бурқа, паранжи, чиммат) ўранган хотин-қизлар билан мутахассислар иштирокида суҳбатлар ўтказилмоқда

Улар юзини тўсиш ва бошқа бандларга асосан жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилиб, расмий тарзда огоҳлантирилган.

14 Май

Грузия парламенти “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади. 

14 Май

Туркиянинг Ўзбекистонга тайёр кийим-кечак маҳсулотлари экспорти 30 миллион доллардан ошди

Туркия Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Туркиядан Ўзбекистонга тайёр кийим-кечак маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, 32,9 миллион долларни ташкил қилган.

14 Май

Самарқандда Damas 11 ёшли қизни уриб кетди

Қизалоқ бутун умрга ногирон бўлиб қолган. Унинг оёғи кесиб юборилган. 

14 Май

Грузия парламентида “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида яна муштлашув юз берди.

14 Май

Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни лавозимидан бўшатди

Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди.

14 Май

Самарқандда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди

Қайд этилишича, ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигитни дўппослаган.

14 Май

Наманганда 15 нафар боғча болалари битта Damas’га олиниб, қабристонга олиб борилди

Мактабгача таълим агентлиги ҳолатга изоҳ берди.

14 Май

Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ходимлари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиққан.

13 Май

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 35 минг 91 тага етди

Исроил қўшинлари охирги 24 соат ичида Ғазонинг турли жойларига уюштирган қатлиомлари оқибатида 57 фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 82 нафар инсон яралаган.

13 Май

Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади.

13 Май

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида  транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва ўзаро товар айирбошлаш даражаси 7 баробар ошди.

13 Май

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кучли шамол улкан реклама баннерини қулатди

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳат олган. Ҳозирда банер остидан 67 киши қутқариб олинган, бироқ вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

13 Май

Тошкентда сунъий тирбандликларни келтириб чиқараётган савдо шохобчаларига қарши рейд бошланди

Қайд этилишича, Учтепа ҳамда Чилонзор туманларида  сунъий тирбандликларга сабаб бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солаётган йўл ёқасидаги  ноқонуний савдолар бартараф этилиб фуқаролар билан профилактик суҳбатлар амалга оширилмоқда.

13 Май

Москва-Тошкент рейси бортида жанжал келтириб чиқарган россиялик йўловчи 3 суткага қамалди. 

13 Май

Энди алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик махсус алкотестерлар орқали аниқланади.

13 Май

Индонезияда Ибу вулқони отилди

Кул ва тутун  5 километр баландликка кўтарилган.

13 Май

Дания қироли Фредерик Х Фаластин байроғи билан Копенгагенда бўлиб ўтаётган Ғазо сектори ва Фаластин билан бирдамлик намойишини қўллаб-қувватлади.

13 Май

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қобулга борди

Вазирни “Толибон” Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий қабул қилган.

13 Май

Украинада россиялик депутат Денис Харитоновнинг машинаси портлатиб юборилди

Депутат омон қолган, бироқ автомобил ёниб, кул бўлган.

13 Май

Исроилда 1860 йилдан ҳозирги кунгача бўлган жангларда ҳалок бўлган 25 040 аскар хотирасига бағишланган “Хотира куни” маросими ўтказилмоқда.

11 Май

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан БМТнинг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги резолюциясининг низомини қоғоз майдалагичда йиртиб ташлади.

11 Май

Туркиянинг Анталия шаҳрида итини калтаклагани учун қўшнисини машинага боғлаб, кўчада судраб кетган эркак ҳибсга олинди.

11 Май

Мирзиёев 382 нафар масъулни ишдан олди. Қолган барча раҳбарлар огоҳлантирилган.

11 Май

Ёшлар ишлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

11 Май

Истанбулдаги хусусий лицей директори 17 ёшли ироқлик муҳожир томонидан отиб ўлдирилди.

11 Май

Дамас 1-синф ўқувчисини босиб, судраб кетди

Ҳолат Шаҳрисабзда бўлгани бола воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

11 Май

Ўзбекистон Европага маҳсулотлар экспортини яхшилашда Литвадан фойдаланмоқчи.

11 Май

Самарқандда чегара божхона постида ушлаб қолинган 28 874 000 сўмлик дрон йўқ қилинди.

11 Май

Арипов Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани билан табриклади

Бош вазир Россия ҳукумати раиси билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
 

10 Май

Исроил Вазирлар Маҳкамаси Рафаҳдаги ҳарбий оператсияни янада кенгайтиришга қарор қилди.

10 Май

Тошкентда ширинлик сотиб юрган қизчаларнинг ота-онаси огоҳлантирилди.

10 Май

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг кенжа фарзанди Баррон Трамп сиёсий фаолиятини бошламоқда

Собиқ президентнинг кенжа ўғли Флорида штатидаги Республикачилар конгрессига делегат этиб сайланган. Бу ҳақда штат партияси раиси Эван Пауэр маълум қилди.

10 Май

Андижонда фуқаронинг шахсий маълумотларни ошкор қилиш жиноятларини содир этган эркак қўлга олинди.

10 Май

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги ғалла суғоришда сувдан фойдаланиш талабларини бузганлиги учун тик қудуқ тармоқдан узилди.

10 Май

Санкт-Петербургда автобус Мойка дарёсига қулаб тушди

Фожиа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳат олган.

10 Май

Олмаотада Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар раҳбарларининг учрашуви бошланди.

10 Май

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгаси 17 млн сўм жаримага тортилди

Қайд этилишича, Қарши туманида фуқаро 50 бош майда шохли молларини “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар орасидан ҳайдаб, уларга зарар етказган.

10 Май

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди, ота 11-синф.

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқнинг отаси шу тумандаги бошқа мактаб ўқувчиси. Ўқувчи қиз ҳозирда шифохонада.

10 Май

Лукашенко Москвадаги Ғалаба парадида Шавкат Мирзиёев олиб борган курткани кийганини айтди

“Бахтимга Мирзиёев куртка олиб келган экан, бўлмаса у ерда совуқдан қотиб қолардим”, дейди Лукашнеко.

09 Май

Туркия Ироқ шимолида мунтазам амалиётлар бошлади.

09 Май

9 май шарафига Кремлда зиёфат бўлиб ўтди

Унда Шавкат Мирзиёев ва парадга таклиф қилинган бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.

09 Май

Бўстонлиқ туманида кадастр ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтакланди.

09 Май

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради.

09 Май

Айни дамда бошланган Москвадаги ҳарбий парадда Россия байроғи билан бир қаторда СССР байроғи ҳам намойиш қилинди. 

09 Май

Москвадаги Қизил майдонда Ғалаба куни муносабати билан ҳарбий парадга старт берилди.