Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди

Жамият

image

Ўтган ой бошида Ўзбекистонда автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 бараварга оширилган ва бу жамоатчилик орасида норозилик туғдирганди. Орадан бир ой ўтиб, бундай тартиб бекор қилинди ва автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар олдинги нархга қайтди. Бу ҳақдаги Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, автомототранспорт воситалари, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси эндиликда БҲМнинг 10 фоизини (34 минг сўм) ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ўзгартирилган тартибга кўра, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим БҲМнинг 1,5 баравари (510 минг сўм), бошқа автомобиллар учун эса БҲМнинг 6,84 баравари (2 миллион 325 минг сўм) тўланиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль рўйхатдан ўтказиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made