Цзиньпин ва Макрон Исроилнинг Рафаҳга ҳужум қилишига қарши чиқди

Олам

image

Хитой ва Франция Исроилнинг Рафаҳга қуруқликдан ҳужум қилганига қарши чиқди ва бу Ғазо сектори блокадасида янада кенгроқ гуманитар фалокатга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Яқин Шарқдаги вазиятга доир қўшма баёнотида айтилади.

Лидерлар Ғазо секторида тинч аҳоли ҳимоясини халқаро гуманитар қонунларга мувофиқ таъминлаш зарурлигини таъкидлаб, бундай операция фаластинликларнинг мажбурий кўчирилишига ва минтақада кенгроқ гуманитар фалокатга олиб келишига эътибор қаратди.

“Хитой ва Франция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида халқаро ҳуқуққа мувофиқ халқаро хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидларга конструктив ечим топиш учун биргаликда ишламоқда, Хитой ва Франция халқаро гуманитар ҳуқуқнинг барча бузилишини, террористик зўравонлик ҳаракатлари ва тинч аҳолига ҳужумларни қоралайди”, дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Хитой ва Франция етакчилари Ғазога катта ҳажмдаги гуманитар ёрдам етказиш ва минтақадаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун зудлик билан ва барқарор ўт очишни тўхтатиш муҳимлигини таъкидлади. Лидерлар барча маҳбусларни ҳеч қандай шартларсиз зудлик билан озод қилишга чақирди.

“БМТнинг 2712, 2720 ва 2728-сонли резолюцияларини амалга ошириш барча томонлар учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ягона йўлидир”, дейилади қўшма баёнотда.

Лидерлар Ғазо секторининг барча қисмларига тез, хавфсиз, тўсиқсиз ва барқарор инсонпарварлик ёрдами етказилишини таъминлаш учун чегара ўтиш жойлари ва коридорлар очиқ қолиши кераклигини таъкидладилар ҳамда халқаро гуманитар саъй-ҳаракатларни янада кўпроқ мувофиқлаштиришга чақирди.

Етакчилар барча томонларнинг майдонда тарангликни кучайтирадиган бир томонлама чоралардан қочишлари кераклигини таъкидлаб, Исроилнинг босиб олинган ҳудудлардаги турар-жой сиёсатини қоралади.

“Ноқонуний аҳоли пунктлари халқаро ҳуқуқни бузади ва мустаҳкам тинчлик ва Фаластин давлатини барпо этиш имкониятига тўсиқ бўлади”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Хитой ва Франция раҳбарлари Исроил ва Фаластиннинг тинч ва хавфсизликда ёнма-ён яшаши ҳамда мустақил ва суверен давлатни барпо этишни аниқ амалга ошириш учун ҳал қилувчи ва қайтариб бўлмайдиган сиёсий жараённи қайта бошлашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Фаластин ҳаракати Қатар ва Мисрнинг Ғазо секторида нисбий ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилиш қарорини эълон қилган эди. Бунинг ортидан Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси Рафаҳга ҳужумларни давом эттиришга қарор қилди ва Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Хитой Эммануэль Макрон Си Цзиньпин Исроил Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made