Live

13 Май

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 35 минг 91 тага етди

Исроил қўшинлари охирги 24 соат ичида Ғазонинг турли жойларига уюштирган қатлиомлари оқибатида 57 фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 82 нафар инсон яралаган.

13 Май

Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади.

13 Май

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида  транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва ўзаро товар айирбошлаш даражаси 7 баробар ошди.

13 Май

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кучли шамол улкан реклама баннерини қулатди

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳат олган. Ҳозирда банер остидан 67 киши қутқариб олинган, бироқ вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

13 Май

Тошкентда сунъий тирбандликларни келтириб чиқараётган савдо шохобчаларига қарши рейд бошланди

Қайд этилишича, Учтепа ҳамда Чилонзор туманларида  сунъий тирбандликларга сабаб бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солаётган йўл ёқасидаги  ноқонуний савдолар бартараф этилиб фуқаролар билан профилактик суҳбатлар амалга оширилмоқда.

13 Май

Москва-Тошкент рейси бортида жанжал келтириб чиқарган россиялик йўловчи 3 суткага қамалди. 

13 Май

Энди алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик махсус алкотестерлар орқали аниқланади.

13 Май

Индонезияда Ибу вулқони отилди

Кул ва тутун  5 километр баландликка кўтарилган.

13 Май

Дания қироли Фредерик Х Фаластин байроғи билан Копенгагенда бўлиб ўтаётган Ғазо сектори ва Фаластин билан бирдамлик намойишини қўллаб-қувватлади.

13 Май

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қобулга борди

Вазирни “Толибон” Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий қабул қилган.

13 Май

Украинада россиялик депутат Денис Харитоновнинг машинаси портлатиб юборилди

Депутат омон қолган, бироқ автомобил ёниб, кул бўлган.

13 Май

Исроилда 1860 йилдан ҳозирги кунгача бўлган жангларда ҳалок бўлган 25 040 аскар хотирасига бағишланган “Хотира куни” маросими ўтказилмоқда.

11 Май

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан БМТнинг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги резолюциясининг низомини қоғоз майдалагичда йиртиб ташлади.

11 Май

Туркиянинг Анталия шаҳрида итини калтаклагани учун қўшнисини машинага боғлаб, кўчада судраб кетган эркак ҳибсга олинди.

11 Май

Мирзиёев 382 нафар масъулни ишдан олди. Қолган барча раҳбарлар огоҳлантирилган.

11 Май

Ёшлар ишлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

11 Май

Истанбулдаги хусусий лицей директори 17 ёшли ироқлик муҳожир томонидан отиб ўлдирилди.

11 Май

Дамас 1-синф ўқувчисини босиб, судраб кетди

Ҳолат Шаҳрисабзда бўлгани бола воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

11 Май

Ўзбекистон Европага маҳсулотлар экспортини яхшилашда Литвадан фойдаланмоқчи.

11 Май

Самарқандда чегара божхона постида ушлаб қолинган 28 874 000 сўмлик дрон йўқ қилинди.

11 Май

Арипов Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани билан табриклади

Бош вазир Россия ҳукумати раиси билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
 

10 Май

Исроил Вазирлар Маҳкамаси Рафаҳдаги ҳарбий оператсияни янада кенгайтиришга қарор қилди.

10 Май

Тошкентда ширинлик сотиб юрган қизчаларнинг ота-онаси огоҳлантирилди.

10 Май

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг кенжа фарзанди Баррон Трамп сиёсий фаолиятини бошламоқда

Собиқ президентнинг кенжа ўғли Флорида штатидаги Республикачилар конгрессига делегат этиб сайланган. Бу ҳақда штат партияси раиси Эван Пауэр маълум қилди.

10 Май

Андижонда фуқаронинг шахсий маълумотларни ошкор қилиш жиноятларини содир этган эркак қўлга олинди.

10 Май

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги ғалла суғоришда сувдан фойдаланиш талабларини бузганлиги учун тик қудуқ тармоқдан узилди.

10 Май

Санкт-Петербургда автобус Мойка дарёсига қулаб тушди

Фожиа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳат олган.

10 Май

Олмаотада Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар раҳбарларининг учрашуви бошланди.

10 Май

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгаси 17 млн сўм жаримага тортилди

Қайд этилишича, Қарши туманида фуқаро 50 бош майда шохли молларини “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар орасидан ҳайдаб, уларга зарар етказган.

10 Май

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди, ота 11-синф.

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқнинг отаси шу тумандаги бошқа мактаб ўқувчиси. Ўқувчи қиз ҳозирда шифохонада.

10 Май

Лукашенко Москвадаги Ғалаба парадида Шавкат Мирзиёев олиб борган курткани кийганини айтди

“Бахтимга Мирзиёев куртка олиб келган экан, бўлмаса у ерда совуқдан қотиб қолардим”, дейди Лукашнеко.

09 Май

Туркия Ироқ шимолида мунтазам амалиётлар бошлади.

09 Май

9 май шарафига Кремлда зиёфат бўлиб ўтди

Унда Шавкат Мирзиёев ва парадга таклиф қилинган бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.

09 Май

Бўстонлиқ туманида кадастр ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтакланди.

09 Май

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради.

09 Май

Айни дамда бошланган Москвадаги ҳарбий парадда Россия байроғи билан бир қаторда СССР байроғи ҳам намойиш қилинди. 

09 Май

Москвадаги Қизил майдонда Ғалаба куни муносабати билан ҳарбий парадга старт берилди.

09 Май

“Янги Ўзбекистон” боғида 9-май куни мушакбозлик ташкил этилади

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади.

09 Май

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегатсия Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қабулида бўлди.

09 Май

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федератсияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

08 Май

Исроил танки Рафаҳ шаҳридаги турар-жойни пунктини бомбалади.

08 Май

Ботир Қодиров ва Жўраевлар ўртасида иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Унда даъвогар Ботир Қодиров  ҳамда жавобгар Зоҳиршоҳ Жўраев номидан Шоҳжаҳон Жўраев иштирок этган.

08 Май

Айни дамда Кремль саройида ЕОИИнинг юбилей саммитида Арманистон, Беларус, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Унда кузатувчи мақомида қайд этилган Ўзбекистон тарафи қатнашмаган.

08 Май

Жорий йилнинг январь-март ойларида 1,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари Ўзбекистонга саёҳат қилган.

08 Май

Озарбайжоннинг Губа шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон” Турк дунёси тарғибот ва маданияти маркази очилди.

08 Май

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди.

08 Май

Исроил ҳаво кучлари Ливанни интенсив бомбардимон қилишда давом этмоқда.

08 Май

Туркия Ғазога озиқ-овқат, саломатлик, гигиена ва бошпана воситаларидан иборат жами 1900 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди.

08 Май

Россия тинчликпарвар кучларининг сўнгги партияси ҳам Қорабоғни тарк этди.

08 Май

Дам олиш кунлари G2-G3 (ўрта ва кучли) магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

Бугун, 8 май куни эрталаб кучли қуёш чақнаши содир бўлди. Қуёш массалари Ерга 11 май шанба куни етиб келади. 

08 Май

Туркиянинг Истанбул аэропортида юк самолётининг олди шиналари очилмай қолди

Таъкидланишича, носозлик туфайли самолётнинг олдинги қўниш мосламаси очилмаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

08 Май

Сурхондарёда қовун пишди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги "Қодир шаҳб" МЧЖ миришкорларининг илк ҳосиллари пишиб етилди.

08 Май

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди.

08 Май

Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян амалий ташриф билан Россияга борди.

08 Май

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасида англашув меморандуми имзоланди.

08 Май

Фарғонада бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди.

08 Май

Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди ва грантлар 3 йил ишлаб бериши бекор бўлди

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда. 

08 Май

Ҳиндистоннинг Деҳли аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 5 кг олтин билан қўлга тушди

Аниқланишича, улар Дубайдан учиб борган.

07 Май

Путин инаугурация маросимидан сўнг мактаб давридаги ўқитувчиси Вера Гуревич билан учрашди.

07 Май

Ҳаж визаси бўлмаганлар жаримага тортилади

Саудия Арабистони Қироллиги Ички ишлар вазирлиги ҳаж визаси бўлмаган шахслар жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирди. 

Қайд этилишича, 2 июндан ҳаж тартиби ва тегишли кўрсатмаларни бузган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади. Қоидабузарлар тахминан 2675 доллар жаримага тортилади. Шу билан бирга, бу шахслар депортация қилинади. Қоидабузарликлар яна такрорланса, белгиланган миқдор икки баравар кўпайтирилиши таъкидланган.

07 Май

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди

Қирғизистон Республикаси Чегара хизматларининг хабар беришича, бугун Тожикистон билан чегарада ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодиса юз берган.

07 Май

Исроил армияси Рафаҳдаги босқинни ҳаво ҳужумлари орқали давом эттирмоқда.

07 Май

Куба Президенти Мигель Диас-Канель нацизм устидан қозонилган ғалаба байрамида иштирок этиш учун Россия пойтахти Москвага борди.

07 Май

Наманганда банкдан 306 миллион кредити бўлган фуқаронинг иномарка машинаси олиб қўйилди.

07 Май

Владимир Путин инаугурацияси муносабати билан Кремль узра артиллерия салютлари отилди.

07 Май

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларининг 90 фоизини Киевнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун фойдаланишга келишиб олди – Олаф Шольц.

07 Май

Кремлда Владимир Путиннинг Россия Президенти лавозимига киришиш маросими бошланмоқда.

07 Май

Ғазоликлар Рафаҳни оммавий равишда тарк этмоқда.

07 Май

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшида вафот этди.

07 Май

Сурхондарёнинг Шеробод туманидаги  Боғиобод маҳалласига кучли сел келиши оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди.

07 Май

Исроил танклари Рафаҳ назорат пунктини эгаллаб олди.

07 Май

Ар-Риёдда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга суиқасд уюштирилгани айтилмоқда

Норасмий манбаларнинг қайд этишича, шаҳзода тирик, бироқ хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлган.

07 Май

Путин бугундан бешинчи марта Россия Президенти лавозимига киришади.

07 Май

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотлар базаси хакерлар ҳужумига учради.

07 Май

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Разведка хизматлари раҳбарлари 6 май куни Фарғонада учрашди

Музокаралар чоғида томонлар очиқ ва махфий тарзда минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилган.

07 Май

Исроил армияси Сурияда "Ҳизбуллоҳ"га тегишли машинани портлатиб юборди.

07 Май

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида қатнашмайди.

06 Май

Мишел Обама амалдаги Президент Жо Байден ўрнига президентлик учун курашиши мумкин – Der Spiegel.

06 Май

“Толибон” Туркияни Исроилни бойкот қилгани билан табриклади

Энди Туркия ва Афғонистон ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланиши кутилмоқда.

06 Май

Хитой Украина инқирозини келтириб чиқаргани йўқ ва унинг иштирокчиси бўлмади, аксинча тинчлик музокараларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш учун кўп меҳнат қилмоқда – Си Цзиньпин

06 Май

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

2024 йилнинг 5 май куни соат тахминан 14:00 ларда содир бўлган авария натижасида икки иши вафот этган.

06 Май

Ўзбекистонда қарийб 9 млн киши Instagram'дан фойдаланади

Meta реклама воситаларида эълон қилинган рақамларга кўра, 2024 йил бошида Instagram'нинг Ўзбекистонда 8,70 миллион фойдаланувчиси бўлган. Мазкур фойдаланувчиларнинг 37,0 фоизини аёллар, 63,0 фоизини эса эркаклар ташкил этган.

06 Май

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 7-май куни бўлиб ўтадиган Россия Президенти Владимир Путиннинг инаугуратсия маросимида қатнашмайди.

06 Май

БМТ Халқаро эчкилар кунини нишонлашга қарор қилди

БМТ 24-майни Халқаро Морхўр куни сифатида нишонлашга қарор қилди. Халқаро Морхўр кунини эълон қилиш тўғрисидаги резолютсия ҳомийлари Афғонистон, Венгрия, Исроил, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳисобланади.

06 Май

9 май муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон фуқаролари фақат бир кун, 9 май, пайшанба куни дам олади.

06 Май

Урганч шаҳрида юк автомобилида ёнғин чиқди

Урганч шаҳар ЎзСтандарт Хоразм филиали биноси ёнида юк машинаси ёниб кетди.

06 Май

Хоразмда боғча опа томонидан бола калтакланиб, қўлига игна тиқилгани айтилмоқда

Ҳолат Хоразмнинг Гурлан туманидаги 28-сонли бўғчада содир бўлган.

06 Май

Қатар Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказаётган АҚШ университетларини молиялаштирмоқда

ISGAP тадқиқот маркази тадқиқотларига кўра, Қатар 2014-2019 йиллар оралиғида Америка университетларига 2,5 миллиард евро ўтказган. Араблар АҚШ университетларига таъсирини кучайтириш учун яна пул ўтказмоқда.

06 Май

2024 йилдаги энг қашшоқ давлатлар рўйхати эълон қилинди

“Global Finance” нашри дунёнинг энг қашшоқ давлатлар рейтингини тузиб чиқди. Ўзбекистон бу рўйхатда 67-ўринни қайд этган.

04 Май

Ўзбекистон Тожикистон билан чегара масалалари бўйича учрашув ўтказди 

Душанбеда делегациялар демаркация ишларининг олиб борилишини муҳокама қилган ва протокол имзоланган. 

04 Май

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ҳам Россия Федерациясида қидирувга берилди.

04 Май

Сирдарёда йўл ёқасидаги Nexia портлаб кетганлиги айтилмоқда.

04 Май

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленскийни қидирувга берди.

04 Май

"Нима кераги бор кўзбўямачилик қилиб, ободонлаштириш ишчилари сизларга малай эмас".

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ховос туманидаги мутасаддиларни танқид остига олди.

04 Май

АҚШда талабалар орасида авж олган намойишлар Вашингтоннинг Исроил ва Яқин Шарққа нисбатан позитсиясини ўзгартирмайди – Байден. 

04 Май

Трамп президент бўлса мусулмон мамлакатлардан Америкага киришни  тақиқламоқчи.

04 Май

Трансафғон темирйўлини 2028-йилгача қуриш режалаштирилган

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғлайдиган темирйўл қурилишини 2027-йил охиригача якунлаш режалаштирилган. 

04 Май

Алимент тўловидан қочиб, яшириниб юрган андижонлик ота Тошкент вилоятидан топилди.

04 Май

Аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг фарзандлари суддан унинг жасадини Буэнос-Айрес марказида қурилаётган мақбарага кўчиришни сўрашмоқда.

Мурожаатга кўра, Марадона қолдиқлари мақбарада яхшироқ сақланади ва аргентиналикларнинг бош кумири бўлган футболчига барча ҳурмат-эҳтиром кўрсатиши мумкин бўлади.

04 Май

6 май куни Парижда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Франция Президенти Эмманюэль Макрон ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтади.