“Реал”да Арда Гулерга кўпроқ ўйин амалиёти берилади
Спорт
−
26 Апрель
1642“Барселона”ни мағлуб этиб (3:2) “Реал” деярли Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Шу боисдан мавсум якунида жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ротация қилиш имкониятига эга.
Хусусан, италиялик мураббий туркиялик иқтидорли Арда Гулерга кўпроқ ўйин амалиёти беришга ваъда бермоқда.
“Арда Гулер ўзини яхши ҳис қилмоқда, у олдиндаги баҳсларга тайёр. Гулер ўйнаш имкониятига лойиқ. У тез орада яна майдонга тушиши мумкин, Ардага бир неча ўйинларда керакли дақиқаларни тақдим этаман”, дейди Анчелотти.
Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган 26 апрель “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда Анчелотти “Эль-класико”га нисбатан асосий таркибда 9 та ўзгариш қилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси