“Реал”нинг мағлубиятсиз серияси 19 тага етди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби кетма-кет 19 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу ҳақда “Sports” хабар берди.

1 майга ўтар кечаси Карло Анчелотти шогирдлари Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария” билан меҳмонда дуранг ўйнади – 2:2.

Мадридликлар 18 январдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, яъни ўша куни “Атлетико” “қироллик клуби”ни Испания кубогидан чиқариб юборганди. Ўшандан бери “қаймоқранглилар” 13 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этди.

Шунингдек, Мадрид суперклуби 2012 йилдан буён “Бавария”га ютқазмаяпти. Мюнхенликлар охирги марта 2012 йилнинг 17 апрелида ғалаба қозонган – 2:1. Ўшандан бери мадридликлар “Бавария” билан ўйинларда 6 ғалаба ва 2 дурангга эришган.

“Реал” кейинги ўйинларини 4 май куни “Кадис”га, 8 май куни эса “Бавария”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Европа Чемпионлар лигаси Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made