Исроил армияси Рафаҳга қуруқликдан ҳужум бошлади (видео)

Олам

image

Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлади. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизмати хабар берди.

Армия маълумотларига кўра, 162-дивизия ва 401-зирҳли бригада шарқий Рафаҳдаги бўлинмаларни қўллаб-қувватламоқда. 

“Ҳарбийлар Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги Рафаҳ назорат пункти устидан назорат ўрнатди”, дейилади хабарда.

Миср ҳудудидан 3,5 км узоқликдаги Ғазо томонидаги назорат-ўтказиш пунктининг бир қисми тўлиқ Исроил ҳарбийлари томонидан назорат қилинади.

Шунингдек, Исроил 1,5 миллион киши бошпана топган Рафаҳдаги 50 дан ортиқ нуқтага ҳаво ҳужумларини уюштиргани хабар қилинган. Ҳужумларда 20 фаластинлик ҳалок бўлди. Рафаҳ назорат пункти яқинидаги баъзи бинолар ракета билан урилган. Артиллерия бўлинмалари нафақат Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти, балки Керем Абу Салим назорат пункти яқинидаги ҳудудларни ҳам ўққа тутди.

ҲАМАСга яқин экани маълум бўлган “El-Aksa” телеканали ҳам Ғазо сектори чегаралари ичида жойлашган Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти ҳудудининг бир қисми кучли ўққа тутилганини хабар қилди. Гувоҳларнинг айтишича, Исроил ҳаво кучлари назорат-ўтказиш пункти яқинидаги ҳудудларга зарбалар берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Фаластин ҳаракати Қатар ва Мисрнинг Ғазо секторида нисбий ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилиш қарорини эълон қилган эди. Бунинг ортидан Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси Рафаҳга ҳужумларни давом эттиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made