ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Олам
−
19 Август 2025 4657 1 дақиқа
ҲАМАС Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақда кеча, 18 август куни ўз манбаларига таяниб, “Al-Jazeera” хабар берди.
Телеканалга кўра, ҲАМАС воситачиларга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича сўнгги таклифни қабул қилганини ва урушни тугатиш юзасидан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган.
Таклифга кўра, ҳарбий амалиётлар 60 кун муддатга вақтинча тўхтатилади, шу вақт ичида Исроил армияси қайта жойлаштирилади ва гуманитар ёрдам етказиб берилишига шароит яратилади. 50 нафар исроиллик асирнинг ярми худди шу муддат ичида фаластинлик маҳбусларга алмаштирилади. ҲАМАСдаги манба янги таклиф “комплекс ечим сари йўлнинг бошланиши” эканини билдирган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман Исроил ҲАМАСдан ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб олганини тасдиқлаган. У бошқа тафсилотларни ошкор этмаган. Маълумотларга кўра, Ғазо секторида 2023 йил октябрдан бери ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 62 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил мудофаа кучлари бош штаб бошлиғи Эяль Замир Ғазо секторининг маркази Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллагани хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025