Зоҳид комада. Авария қандай бўлган эди?

Маданият-санъат

Ижтимоий тармоқларда собиқ “Уммон” гуруҳи солисти, хонанда Зоҳид Рихсиевнинг автоҳалокатга учрагани катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Айримлар эса хонанданинг маст бўлгани туфайли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, дея тахмин қилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов эса QALAMPIR.UZ билан суҳбатда ЙТҲга автомашинани катта тезликда бошқариш ва оқибатда бошқарувни йўқотиш сабаб бўлганини таъкидлади.

“1990 йилда туғилган Зоҳид Рихсиев ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган. Ағдарилиш оқибатида йўловчи 1994 йилда туғилган Х.С. оғир жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган”, деди Худойберганов.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси хонанда Зоҳид ва яна икки йўловчи Жавоҳир Йўлдошев, Жасур Искандаровлар Юнусобод тумани 7 шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган.  Шифокорлар хонанданинг аҳволи оғир эканлигини айтмоқда.

“Автомашина бошқарувчиси Зоҳид Рихсиевга “Бош мия очиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати, чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси қўйилган. 

Тиббиёт ходимлари томонидан бемор бошидаги жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилган. Оғриқсизлантирилиб, ИВЛ аппартига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барза зарурий текширувлардан ўтказилган. Айни пайтда З.Р. жонлантириш бўлимида. Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Автомобилда бўлган икки нафар йўловчилар Жавоҳир Йўлдошев, Жасур Искандаровларнинг аҳволи эса барқарор бўлиб, улар жонлантириш бўлимига ётқизилган.  

“Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Кўкрак қафаси лат ейиши” диагнози қўйилган йўловчи Ж.Й. ҳам жонлантириш бўлимида зарур даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир. Хушида.

Бемор Ж.И да эса “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Чап томон юқори қовоқ, ўнг томон жағ ости ва бўйин соҳалари эзилиб йиртилган жароҳатлари” аниқланган. Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар ўтказилгач, аҳволи қониқарли бўлгани  учун амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилди”, деди шифохона реаниматологи Абдуқодир Ашуров.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг