Зироат Мирзиёева тўнғич қизи билан Сеулдаги Миллий реабилитация марказига борди
Local
−
18 December 2021 7165 1 minute
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Корея Республикасининг Биринчи хоними Ким Чен Сук Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрди. Уларга Саида Мирзиёева ҳам ҳамроҳлик қилган. Бу ҳақда “Zamin” фонди маълум қилди.
Қайд этилишича, марказ ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамиятга қўшилишига реабилитация, тадқиқот ва таълим йўли билан ёрдам беради.

Шунингдек, меҳмонлар марказнинг илғор тажрибаси билан танишган. Инновацион технологиялар, лаборатория фаолияти, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий ёрдамчи воситаларни ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилган.
“Бу борадаги халқаро тажриба биз учун жуда фойдалидир. Бундай ҳамкорлик келажакда жамиятда инклюзияга эришиш йўлидаги режаларимизда муҳим аҳамиятга эга”, дейилади жамғарма хабарида.





Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August