Журналист Давлатназар Рўзметов ҳибсга олиндими?

Жамият

image

Кеча, 5 октябрь куни хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов туш вақтида ўз иши билан "Ипотека банк" АТБ Урганч шаҳар филиалига келганида банк олдида таниши Камолат Умарова билан учрашиб қолади. Улар бундан бир йил олдинги ўзаро пул олди-бердиси масаласида жанжаллашиб кетади.

Хабарга асосан шу ҳудудда фаолият юритувчи профилактика инспектори Н.Матякубов воқеа жойига етиб келади ҳамда ўзаро келишмовчиликни бартараф қилиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида, улар Урганч шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБга қарашли 16-сонли таянч пунктига олиб келинади. 

К.Умарова Д.Рўзметов уни ҳақорат қилганлигини, унга нисбатан қонун доирасида чора кўриб беришни сўраб ариза ёзиб берган ва аризага асосан Д.Рўзметов, К.Умарова ва ҳолатга гувоҳ бўлган бошқа шахслардан тушунтириш хатлари олинган ва Д.Рўзметов соат 15.30ларда ИИБ таянч пунктидан чиқиб кетган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Хива тумани, Оқёп қишлоғи, Оқёп маҳалласида яшовчи фуқаролар Б.Ваисов, С.Вапаев ва Д.Отаназаровалардан тушунтириш хати олинган ва улар ўз тушунтириш хатида Д.Рўзметов ва К.Умароваларнинг ўзаро жанжаллашганини кўрганини билдирган.

Ҳозирги вақтда К.Умарованинг аризаси бўйича Урганч шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Д.Рўзметов ушлаб турилмаган ва унга нисбатан қамоққа олиш ёки бошқа жазо чоралари қўлланилмаган.

Аввалроқ хорижий ОАВда журналист Д.Рўзметов ҳибсга олингани тўғрисида хабар тарқалганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Урганч Давлатназар Рўзметов

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг