ЖССТ раҳбари коронавирус пандемиясини уруш билан таққослади

Олам 1636
image
-

COVID-19 пандемиясини енгиш учун дунёнинг етакчилари кучларни бирлаштириши ва коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқаришни тезлаштириши керак. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебреесус “The Guardian” газетаси орқали маълум қилди.

Шунингдек, директор коронавирус пандемиясини уруш билан таққослади: унинг фикрига кўра, давлатлар нафақат ўзи ҳақида ўйлаш, балки курашиш учун кучларни ҳам сафарбар қилиши керак. ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, эпидемиологик тадбирлар кўплаб жамиятларнинг ёпилишига олиб келди, шунингдек кичик ва йирик бизнесга катта зарар етказди. 

“Биз тарихдаги фавқулодда лаҳзани бошдан кечирмоқдамиз. Биз вакциналарни [бошқа мамлакатлар билан] баҳам кўришга ваинтеллектуал мулк ҳуқуқидан воз кечишга тайёр бўлишимиз керак”, деб ёзган Гебреесус.

Унинг сўзларига кўра, дунё ҳамжамияти бутун дунёда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак ва ишлаб чиқарувчилар лицензиялар ҳамда технологияларни баҳам кўриши зарур.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×