ЖССТ коронавируснинг янги тури ҳақида маълумот берди

Олам 17127
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг янги тури касалликнинг кечишини оғирлаштираётгани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда ЖССТ соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян айтиб ўтган.

“Биз ўзимизни қандай ҳимоя қилишни биламиз. Вирусларнинг туридан қатъи назар, қоидалар ўзгармайди”, деди Раян ва ЖССТ янги вирус турларнинг топилишига ижобий муносабатда бўлишини таъкидлади.

Раянга кўра, вируснинг мутациясини реал вақт режимида кузатиб бориш ҳақиқатан ҳам глобал соғлиқ учун ижобий ўзгариш ва бундай кузатув олиб бораётган мамлакатлар мақтовга сазовордир.

“Биз мувозанатни ушлаб туришимиз керак. Шаффофликни таъминлаш жуда муҳим, жамоатчиликка унинг нима эканини тушунтириш лозим, аммо бу вирус эволюциясининг нормал қисми эканини англаш ҳам керак”, дея қўшимча қилди ЖССТ вакили.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг Буюк Британия Ҳукумати янги чекловлар ўрнатилишини эълон қилди. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Шунингдек, бир қанча давлатлар янги турдаги коронавирус қўрқуви сабаб Буюк Британия билан авиарейсларни тўхтатган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 537
Рейтинг: 3
t
×