ЖССТ коронавирус бўйича навбатдаги тавсияларини берди
Олам
−
18 Январь 2021
6886Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларга коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни талаб қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтидаги баёнотда айтилган.
ЖССТ мутахассисларига кўра, ҳозирда вакциналардан фойдаланиш имконияти чекланган ва уларнинг самарадорлиги тўлиқ исботланмаган.
Қўмита шунингдек, коронавируснинг янги турлари бўйича тавсиялар берган.
Мутахассислар мутацияларни аниқлаш учун молекуляр синов ва генетик секвенцияни кенгайтиришни, шунингдек, оммавий маълумотлар базасини яратишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, мутахассислар географик алоқаларни олдини олиш мақсадида штаммлар учун стандартлаштирилган номлаш тизимини ишлаб чиқишни таклиф қилган.
Қайд этилишича, бу йўналишдаги ишлар аллақачон олиб борилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 95 млн 555 минг 959 нафарни ташкил қилмоқда. 68 млн 272 минг 845 киши коронавирусни енгган. 2 млн 41 минг 299 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси