Жорий йил Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови учун 150 та сайлов округи тузилади

Жамият

image

Хабарингиз бор, олдинроқ, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси тасдиқлангани ҳақида маълум қилган эдик.

Сайлов кодекси билан сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. 

Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган. 

Эндиликда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин.

Эндиликда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади.

Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Кодексда участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг жиҳозланишига оид талаблар ўз аксини топди.

Хусусан, сайлов комиссиялари жойлашган биноларда сайлов участкасининг харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернетга уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари) бўлиши керак.

Сайловлар соат 08.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Илгари соат 06:00 дан соат 20:00 гача ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов кодекси

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг