Жиззахда ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Жиззах шаҳрида ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.П., З.Ғ. ва Ш.М. Жиззах шаҳар Ислом Каримов шоҳ кўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтида, ЙПХ инспектори Ш.М. томонидан “Ваз-2108” русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан ҳаракатлангани боис тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, бошқарувида бўлган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. 

ЙПХ инспектори Ш.М. ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида носамимий муносабатда бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг