Жиззахда овчилар экология инспекторига тан жароҳати етказди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида Пахтакор тумани экология бўлими инспекторига овчилар томонидан тан жароҳати етказилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига тумандаги А.Икромов Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мурожаатни ўрганиш мақсадида Пахтакор тумани экология давлат инспекторлари Ҳ.С. ва Б.М. ушбу фермер хўжалиги ҳудудига етиб борган. Ҳудудда Nexia 1 русумли автомашинада уч нафар шахс ов қуроллари билан ов қилиб юргани аниқланган.

Шундан сўнг инспекторлар томонидан овчилардан тегишли ҳужжатлар сўралганда, улар  давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиб, ҳужжатларни тақдим этмасдан машинани ҳаракатлантиришни бошлаган. Инспектор Б.М. машинанинг орқа эшигини очиб, уларни тўхтатишга уринади. Лекин инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмаган овчилар уни машинага мажбурлаб ўтказиб, Зафаробод тумани томонга кетган.

Инспектор Б.М. Зафаробод тумани марказига тан жароҳати етказилган ҳолда машинадан тушириб қолдирилган.

Маълум бўлишича, шундан сўнг инспектор Б.М. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалига тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб келинган. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг