Жиззахда хизматдаги “участковой” бегона аёл билан қўлга тушгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
16 Февраль 2023
34692Ижтимоий тармоқларда Жиззахда маҳалла нозири бировнинг хотини билан ушлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу тасвирларда кеча, 15 февраль куни тунги хизматга жалб этилган Ғаллаорол тумани 2-сонли Ички ишлар бошқармаси профилактика катта инспектори Ж.Х. акс этган.
Ҳолатни мазкур маҳаллада яшовчилар видеога олиб, уларни “самосуд” қилмоқчи бўлган.
“Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси