Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
16 Октябрь 2020 19519 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг тегишли буйруғига асосан Озода Жавлоновна Маҳмудова Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Озода Маҳмудова 1975 йилда Фарғона вилоятида туғилган.
У Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт соҳасида акушер-гинекология йўналишида фаолият юритган.
Тайинловдан аввал 2014 йилдан буён Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь