Жисмоний шахсларга олтин ёмби ва тангаларни ҳорижга олиб чиқишга рухсат берилди
Жамият
−
26 Сентябрь 2020
5668Жисмоний шахслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини мамлакатимиз ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлди. “Norma” нинг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.
Бунда иккита шарт мавжуд:
• тегишли сертификатлар мавжуд бўлиши;
• олиб чиқишнинг меъёридан ошган тақдирда - мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш.
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги муносабати билан МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилади. Унинг ўрнига МБнинг марказий аппарати тузилмасида Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилади. У Марказий банк томонидан халқаро резервларни бошқариш операциялари доирасида сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни ҳамда сақланаётган бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш билан шуғулланади. У томондан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиладиган бино ва объектлар ўта муҳим объектлар тоифасига киради ва тегишлича муҳофаза қилинади. МБ тугатилаётган Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Бир ой муддатда ҳудудларга биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни етказиб бериш механизмини жорий этишлари керак.
LiveБарчаси