ЖИДУ “Смарт университет”га айлантирилади
Жамият
−
25 Июль 2022
6130Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” концепцияси асосида трансформация қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 23 июль куни имзоланган “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.
Ҳар йили университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.
2025 йил 1 январгача Университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади.
Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.
2022/2023 ўқув йили иккинчи семестрида Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан Университет ўртасида талабалар алмашинувини назарда тутувчи ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.
2022/2023 ўқув йилидан Университетнинг иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.
Университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь