ЖЧ-2022. Қайси терма жамоалар мундиал йўлланмасига эга чиқишди?

Спорт 2533
image

Кеча, 14 ноябрь куни UEFA минтақасидан ҳам бир қанча терма жамоалар 2022 йилда Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларини якунлаб, мундиал йўлланмасига эга чиқишди. 
Жаҳон чемпионати учун Европадан 13 та, Жанубий Америкадан тўртта, Африкадан бешта, Шимолий Америкадан учта, Осиёдан тўртта терма жамоа учун йўлланма ажратилган. Қитъалараро плей-офф босқичи ғолибларига яна иккита йўлланма берилади.

ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритган жамоалар (15.11.2021 ҳолтига кўра)

Қатар (мезбон давлат)
Германия
Дания
Бельгия
Франция
Хорватия
Испания
Сербия
Бразилия

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 3
t
×