Жанубий Корея клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик 30 ёшли футболчи Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Корея 2-дивизиони жамоасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда уни ўз сафига қўшиб олган жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

Эътиборлиси, Алибоевни янги клуби “Сеонгнам” бугун, 9 январь – футболчининг туғилган кунида унинг трансферини эълон қилди.

Алибоев фаолияти давомида Жанубий Кореянинг “Сеул”, “Тэджон Ситизен” ва “Канвон” каби клубларида ҳам тўп тепган. Икром ўзбекистонликларга “Пахтакор” ва “Локомотив”даги фаолияти билан яхши таниш.

Маълумот учун, футболчи 2015 йилда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинган. Терма жамоада у жами 28 та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек, турли йилларда турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Икром Алибоев Сеонгнам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг