Арнольд Шварценеггерга номаълум шахс ҳужум қилди
Олам
−
19 Май 2019
5545Голливуд актёри ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер шанба куни ЖАР пойтахти Йоханнесбургдаги атлетика бўйича мусобақада ҳужумга учраган.
Ушбу ҳужум тасодифан мусобақани кузатиб турганлардан бирининг телефони камерасида суратга олинган. 71 ёшли актёр мусобақа иштирокчиларини суратга олаётган пайтда кимдир тўсатдан икки оёғи билан унинг бел қисмига зарба берган. Актёр бироз сурилиб кетган, бироқ йиқилмаган. Ҳужум содир бўлган ҳолат видеоси Арнольд Шварценеггернинг Twitter даги саҳифасида эълон қилинган.
“Ким менга зарба берганини худди сиз каби видеони кўргандагина англадим. Мен бу аҳмоқнинг суратга олишимга халал беролмаганидан хурсандман”, деб ёзган Арнольд Шварценеггер.
Яна бир видеода актёр ушбу мусобақа давом этаётган вақтда бир ўзи ҳеч кимнинг ёрдамисиз спорт залидан чиқиб кетаётганини кўриш мумкин.
Америкалик актёрга ҳужум қилган кимса хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган ва залдан олиб чиқиб кетилган.
LiveБарчаси