Тошкентда жамоат транспортларининг фаолиятини бошлаш куни ўзгарди

Жамият 14278
image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан жамоат транспортлари фаолияти қайта йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, кенг жамоатчиликнинг талабидан келиб чиқиб барча турдаги жамоат транспортларини 17 август эмас, 15 августдан жумладан, йўналишли таксилар ҳам фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, жамоат транспортидаги ҳаракатланишда ҳар тарафлама карантин талаблари риоя этилиши қатъий назоратга олинади.

Тошкент шаҳридан Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи барча автобус йўналишлари фаолияти ҳам қайта тикланади.

“Азиз йўловчилар! Йўл ва транспортда юрганда карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг. Зеро, биргина эътиборсизлик туфайли касаллик қайта авж олишига сабаб бўлманг”, дейилади хабарда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 444
Рейтинг: 3
Теглар
t
×