Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон ампутантлар жамоаси Италияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 6 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар жамоаси Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг чорак финалида Италияни йирик 5:1 ҳисобда мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Ўзбекистонликларнинг кейинги рақиби Марокаш ва Туркия ўртасидаги учрашувдан кейин аниқ бўлади.

Ўзбекистон – Италия 5:1.

Голлар: 1:0 – Ҳайдарали Турсунбоев (4), 2:0 – Қудрат Худойқулов (19), 3:0 – Азизжон Азимов (пеналтй) (22), 4:0 – Умиджон Абдуҳалимов (пенальти) (26+1), 5:0 – Улуғбек Тошпўлатов (45), 5:1 – Винченсо ди Фазио (46).

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 18. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ампутантлар жамоаси

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар