Зеленский ва Меркель Берлинда Қримни “ишғолдан чиқариш” масаласини кўриб чиқади
Олам
−
10 Июль 2021
3818Украина Президенти Владимир Зеленский эртага, 11 июль куни Германияга ташриф буюради ва у ерда канцлер Ангела Меркель билан учрашади. Бу ҳақда Украина давлати бошлиғининг янги тайинланган матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.
“11 июль куни Президент Германияга учиб кетмоқда. Владимир Зеленский канцлер Ангела Меркель ва Федерал президент Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашади”, дейди Никифоров.
Унинг таъкидлашича, Зеленский Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германияга 1234 км узунликда қурилаётган “Шимолий оқим-2” магистраль газ қувури қурилишини тўхтатиш таклифини ўртага ташлайди.
“Владимир Зеленский, албатта, “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилишини тўхтатиш муҳимлигини таъкидлайди. У ушбу қувур Украинага ҳам, Европа давлатларига ҳам зарар етказишига ишонтирадиган далиллардан бахтиёр”, деди матбуот котиби.
Президент матбуот котиби, шунингдек, Украина 23 августга режалаштирилган Қрим платформасининг очилиш саммитида Германия вакилларининг юқори даражада иштирок этишини кутишини таъкидлади.
Бундан ташқари, Сергей Никифоровнинг сўзларига кўра, мамлакатлар раҳбарларининг музокаралари кун тартибига Қрим Мухтор Республикасини ишғолдан чиқариш, Украина ва Германия ўртасида энергия хавфсизлиги, кўмир саноатини ислоҳ қилиш, энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик масалалари киритилган.
LiveБарчаси