Зеленский Украинанинг Германиядаги “машҳур” элчисини лавозимидан озод этди
Олам
−
10 Июль 2022
12813Украина Президент Владимир Зеленский Андрей Мельникни Киевнинг Германиядаги элчиси лавозимидан озод қилди. Тегишли фармон давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.
Мельник Украинанинг Германиядаги дипломатик миссиясини саккиз йилдан бери бошқариб келмоқда, элчилар эса одатда тўрт, кўпи билан олти йилдан кейин мамлакатдан қайтиб келишади.
Ҳафта бошида немис оммавий ахборот воситалари Мельник тез орада Киевга чақириб олиниши ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Маълумот ўрнида, Мельник 2014 йилда Украинанинг Германиядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.
Айтиш жоизки, Андрей Мельник Германия расмийлари ҳақидаги кескин фикрлари билан танилган. Жумладан, Мельник Киевга қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикишлар туфайли Германия канцлери Олаф Шольцни қарорсизликда айблаганди.
Бундан ташқари, у Олаф Шольцни Украинага боришдан бош тортгани учун “аразлаган колбаса” деб атаган.
LiveБарчаси