Зеленский Украина православ черкови раҳбарини фуқароликдан маҳрум қилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина православ черкови раҳбари Онуфрий – асл исми Орест Березовскийни Украина фуқаролигидан чиқариш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) хабар берди.

Маълумотларга кўра, Березовский 2002 йилда Россия фуқаролигини олган, бироқ бу ҳақида Украина ҳукуматига хабар бермаган ва фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишда давом этган.

УХХ уни Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Москва патриархияси билан алоқадорликда, шунингдек, Украина черковининг мустақиллигига қарши ҳаракат қилишда айблаган. 

Украинадаги Москва патриархиясига қарашли Православ черкови матбуот котиби митрополит Климент берган изоҳда Онуфрийнинг фақат Украина паспортига эга экани айтилган ва у бошқа мамлакатлардан фуқаролик олгани инкор қилинган. Унга кўра, Онуфрий ўзини Украина фуқароси сифатида ҳимоя қилади.

Қайд этиш жоиз, Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Украина православ черкови Москва патриархиясидан тўлиқ мустақиллигини эълон қилган, бироқ улар ўртасидаги муносабатлар ҳали тўлиқ узилмаган. 

Маълумот учун, Украина қонунчилигига биноан, қуйидаги ҳолатлар фуқароликдан маҳрум қилишга асос бўлади:

  • бошқа давлатнинг фуқаролигини ихтиёрий олиш;
  • Украина фуқаролигини олишда ёлғон маълумотлар тақдим этиш ёки сохта ҳужжатлардан фойдаланиш.

Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский православ черков Орест Березовский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг