Зеленский Қримни Украинага қайтаришини эълон қилди

Олам

image

Украинанинг сайланган Президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Қрим Украинага қайтади, аммо “йўл узоқ бўлади”. Бу ҳақда Зеленский бугун эълон қилган.

“Мен Қрим татарларининг Ватанини босқинчилардан қутқаришга ишонаман. Қримнинг қайтиб келишига олиб борадиган йўл узоқ бўлсин, биз уни биргаликда амалга оширамиз”, деб ёзган Зеленский Facebookдаги саҳифасида. 

Қрим ва Севастополь расмийлари 2014 йил 16 март куни Россия билан қайта бирлашиш масаласи бўйича референдум ўтказган эди. Референдумда умумий сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи иштирок этганди. Референдум натижаларига кўра, Россияга бирлашишни хоҳлаб овоз берганлар мос равишда 96,7 ва 95,6 фоизни ташкил этган эди.

Айни вақтда, Қримда истиқомат қилувчи қрим татарлари сони 260,1 минг нафарни ташкил этади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг