Зеленский Бахмутга борди (фоторепортаж)

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 20 декабрь куни Донецк вилоятида хизмат сафарида бўлиб, у ерда Бахмут шаҳрини ҳимоя қилаётган украиналик ҳарбийлар билан учрашди. 

Давлат раҳбари шахсий таркиби шаҳар чеккасида душманга қарши курашаётган механизациялашган бригадалардан бирининг олдинги позицияларида бўлди. Президент қўмондоннинг тезкор вазият, моддий-техника таъминоти ва келгусидаги чора-тадбирлар бўйича таклифларини тинглади. 

Владимир Зеленский жанговар ҳаракатлар ҳудудида украиналик аскарларга душман ҳужумларини қайтаришда кўрсатган жасорати, матонати ва кучи учун миннатдорлик билдирган. 

Бахмут ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар курсининг асосий йўналиши ҳисобланади. 10 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Бахмутдаги Украина Қуролли кучлари учун оғир вазиятни тан олди.

Давлат раҳбари ва барча йиғилганлар жанг майдонида қурбон бўлган қаҳрамонлар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олдилар.

Бахмут ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар курсининг асосий йўналиши ҳисобланади. 10 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Бахмутдаги Украина Қуролли кучлари учун оғир вазиятни тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг