Ўзбекистонда фашизм устидан қозонилган ғалаба шарафига медаль таъсис этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Фармон билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилиши кўзда тутилган. 

Белгилаб қўйилсинки, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси билан биргаликда 2020 йилнинг 1 январига қадар “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

2020 йилнинг 1 февралига қадар юбилей медалларини топшириш ва пул мукофотларини тўлаш тартибини белгилайди, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари ва уларнинг гувоҳномалари бланклари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди;

2020 йилнинг 1 мартига қадар Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Миллий режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлайди, унда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари билан тантанали ва байрамона вазиятда мукофотлаш чора-тадбирлари кўзда тутиши керак.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Иккин жаҳон уруши Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар