Замонавий, қулай ва хавфсиз автобусларга тўла Тошкент автовокзали (фоторепортаж)

Жамият 6944
image

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини яхшилаш, юртимизнинг чекка қишлоқ ва туманларини вилоят марказлари билан боғлашда жамоат тарнспорти қатновини йўлга қўйиш, Республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизликни таъминлаш борасида  катта ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 5 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3584-сон қарорида белгиланган вазифалар ишжроси босқичма- босқич амалга оширилмоқда. 

Жумладан, қарорга асосан ташкил этилган “Uzautotrans Service” МЧЖга  шаҳарлараро ва халқаро қатновларни йўлга қўйиш учун автобусларни сотиб олиш бўйича лойиҳалри амалга ошириш доирасида “Ўзмиллийбанк” томонидан Хитой Давлат Тараққиёт банкининг 20 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Ажратилган кредит эвазига, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 168 та автобус сотиб олинди. Бугунги кунда мазкур корхонада 400 га яқин ходим фаолият юритмоқда. 

Ҳар бир автоулов салони 51 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, улар учун максимал даражада қулайлик яратилган. Ўриндиқлар юмшоқ, ҳар бир ўриндиқ тепасида ҳаво дефлектори ва индивидуал ёритиш чироқлари мавжуд. Кондиционер ва мониторлар сафарлар чоғида жуда қўл келади. 

“Uzautotrans Service” МЧЖ корхонаси ушбу янги автобусларда самарали фаолият кўрсатишни ташкил этиш мақсадида махсус танлов асосида ҳайдовчиларни саралаб олди. Уларнинг малакаси махсус ўқув дастури асосида оширилиб,  хорижий давлатлар ҳудудида ҳаракатланаётганда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.

Йўловчиларнинг узоғини яқин қилиш ва кўзланган манзилга соғ-саломат етказиш мақсадида ҳар бир автобусда 2 нафардан малакали ҳайдовчи хизмат кўрсатади. Рул бошқарувида бўлган ҳайдовчига ҳам алоҳида қулайликлар яратилган. Ҳайдовчининг иш жойи яхши жиҳозланган. Ўриндиғи эса оғирликка қараб автоматик тарзда созланади ва уч нуқтали хавфсизлик камарига эга. Шунингдек, зарурат бўлганда ўриндиқнинг баландлиги ва оғиш бурчагини ўзгартириш мумкин. 

Бугунги кунда 29 та йўналишда қатновлар йўлга қўйилган бўлиб, улардан 19 таси шаҳарлараро,10 таси эса халқаро қатновлардир. Декбрь ойидан бошлаб РФ нинг бир нечта шаҳарларига мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. 


Таъкидлаш керакки, бундан 40 йил аввал бунёд этилган пойтахтимиздаги Тошкент  автовокзали замонавий қиёфага келтирилиб, бу ердаги шарт- шароитларни сўнгги талаб даражасига кўтарилди, йўловчилар ва мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилди ва маҳаллий ва халқаро йўналишларда амалга оширилаётган қатновларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилди. Мазкур автовокзалда бир вақтнинг ўзида  2200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкони яратилган. Вокзал паркида 31 та автобусларга чиқиш перронлари ва 80 та автобус учун жой мавжуд. Шунингдек, вокзал сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда замонавий VIP-зал, она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари,  меҳмонхона ва хостел ташкил этилган. 

Бундан ташқари имконияти чекланган фуқароларнинг автовокзал ҳудудида эмин-эркин ҳаракат қилиши учун барча шароитлар яратилган. Иккита лифт, иккита эскалатор, махсус пандуслар шулар жумласидан. 

Таъкидлаш керакки, “Ўзмиллийбанк” томонидан молиялаштирилаётган  шу каби истиқболли лойиҳалар, мамлакатимиз ривожи учун улкан ҳисса қўшмоқда. Шу билан бирга, “Uzautotrans Service” МЧЖ корхонаси автобусларининг йўналишларга қўйилиши Республикамизда жамоат транспорти йўналишида янги ривожланиш даврини бошлаб беради, десак муболаға бўлмайди. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.2
t
×
×