“Ювентус” ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолади

Спорт 2602
image

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария “Ювентус” билан 2022 йилнинг 1 июлидан кучга кирадиган 1 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда “Gоаl” нашри хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи “зебралар” билан шартномасини яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу томонларнинг ўзаро келишувига боғлиқ бўлади.

Ди Мария ПСЖ сафига 2015 йилда келиб қўшилган эди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда 294 та ўйинда майдонга тушиб, 92 та гол урди ва 118 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот ўрнида, Ди Мария ПСЖ дан ташқари, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид”, “Бенфика” ва “Росарио Централь” клубларида тўп сурган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3.1
t
×