Диққат! Юридик университетга имтиҳонсиз кириш имкони пайдо бўлди

Бизнес

image

2014 йилда АҚШда суратга олинган “Судья” (“Judge”) номли юридик драма катта экранларга чиққач, кинотанқидчилар томонидан ижобий қабул қилинмаганди. Сабаби, мазкур фильм ҳаётий воқеликларга асосланган бўлиб, унда судья ва адвокатлар ҳаёти аниқ тарзда ёритилган. Касбий фаолият билан боғлиқ қийин вазиятларда ҳуқуқшунос ўзини қандай тутиш кераклиги ҳамда ишдаги профессионаллик аниқ очиб берилган мазкур фильм қаҳрамони Хэнк Палмерга бугун ҳам ҳавас кўзи билан қарайдиганлар талайгина. 

Балки сиз ҳам ана шундай профессионал ҳуқуқшунос ёки адвокат бўлмоқчидирсиз?! Ўзбекистондаги юридик университетига кириш баллари қўрқитяптими? Хавотирга асло ҳожат йўқ. Энди сизда INSIDE-A агентлиги кўмаги билан Украинадаги нуфузли Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети талабаси бўлиш имкони мавжуд. Энг қувонарлиси эса талабгарлор ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНЛАРСИЗ қабул қилинади!

Ўзбекистонда энг талабгир соҳалардан бири бу айнан ҳуқуқшуносликдир. Буни Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганидан ҳам билиш қийин эмас. Талабгорлар сонининг ошиши эса ўз навбатида кириш балларининг ҳам ўсишига олиб келади. INSIDE-A агентлиги томонидан ҳар йилги кириш балларини кузатиб, бу соҳага ҳужжат топширишга чўчиб турган абитуриентлар ёки тестдан ўта олмаганлар учун бир қанча хушхабарлар бор!

  • Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети талабаси бўлиш учун имтиҳон топширишнинг ҳожати йўқ.
  • Ўқиш учун Украинага боргач, агентлик ётоқхона билан таъминланишингизни кафолатлайди.
  • Ота-онангизда эса ўқишингиз ва баҳоларингиз билан боғлиқ ҳеч қандай хавотир бўлмайди. Агентлик уларни сизнинг давоматингиз ва баҳоларингиз билан онлайн тарзда хабардор қилиб боради.

INSIDE-A агентлиги томонидан тавсия этилаётган Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети ўзини ўзи бошқаради, яъни автономдир. Мазкур университет IV даражадаги аккредитацияга ҳам эга. 

Бугун дунёда нуфузли университетлар қатори, кечагина ташкил этилган, дипломи у қадар катта аҳамиятга эга бўлмаган олий таълим муассасалари талайгина. Аммо Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университетини бундай ОТМлар қаторига қўшиб бўлмайди. 2 асрдан кўпроқ тарихга эга университет 1804 йилнинг 17 ноябрида Россия императори Александр I фармони билан ташкил этилган. Йиллар давомида университет факултетлари янада бойиб борди. Айнан юридик факультети ҳам кейинчалик шаклланган. Украина Президентининг 2001 йил 21 июндаги фармони билан Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университетига қатор қўшимча ҳуқуқлар ҳам берилган.

2007 йилда мазкур университет “ТОП-200 Украина” рейтингида бешинчи, юридик университетлар ичида эса биринчи ўринни эгаллаган. “Корреспондент” журнали томонидан тузилган рейтингда Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университетининг машҳурлиги ва битирувчиларнинг касбий фаолиятга бўлган талаби ҳисобга олиниб, “Энг яхши юридик олий ўқув юрти”, деб тан олинган. Бугунги кунда ушбу университетда турли давлатларда келган 22 мингга яқин талабалар таҳсил олмоқда.

 

Университет ва Ўзбекистонни нима боғлайди? 

2018 йилдан бошлаб 2-босқич талабаларига Ўзбекистон қонунлари бўйича алоҳида фан ҳам ўқитилмоқда. Сизда ҳам Украинада таҳсил олаётган бўлажак адвокат ва юристлар қаторида бўлиш имкони бор ва буни асло қўлдан чиқарманг.

Украинада доимий ўқиш учун имкони йўқлар учун эса сиртқи бўлим ҳам мавжуд. Бундан ташқари, биринчи курсни тамомлаганингиздан кейин ўқишингизни Ўзбекистонга кўчиришингиз ҳам мумкин. 2017 йилдан буён 124 нафар ўзбекистонлик талаба ўз ўқишини Тошкент давлат юридик университетига осонгина кўчирган. 

Сизда ҳам Украинанинг нуфузли Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети талабасига айланиш, халқаро дипломни қўлга киритиш истаги пайдо бўлдими? У ҳолда ҳозироқ INSIDE-A агентлигига мурожаат қилинг ва ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНЛАРСИЗ талаба бўлинг!

Дипломнинг Ўзбекистонда тан олиниши билан ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги эса INSIDE-A агентлиги томонидан кафолатланади.

Шошилинг! Вақт оз қолди!

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ кўчаси, 2АБ/238-уй.

Мўлжал: Ғафур Ғулом метро бекати.

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4423010, +99897 4333010, +99897 422 3010

Telegram    Telegram bot    Facebook    Instagram    Сайт

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг