“Юраги отни калласидек” ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)
Жамият
−
09 Апрель 2020
17957Кеча, 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ҳудудидаги сув қувури устидан ҳаракатланиб ўтган Spark русумли автомобиль тасвирланган видео лавҳа тарқалди. Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унда таъкидланишича, ҳолат 4 апрель куни Қарши тумани, Токзор МФЙ ҳудудида юз берган. Spark ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисмига кўра баённома тузилиб, 2 230 000 сўм жарима белгиланди.
Келгусида бошқа ҳайдовчилар ҳам ўз саломатлигини хавф остига қўймасликлари мақсадида ушбу қувур усти туман ИИБ ЙҲХБ хордимлари томонидан тўсиб қўйилди.
LiveБарчаси