Юнусободда сигарет ёнғинга сабаб бўлди
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
4164Шу йилнинг 17 сентябридан 18 сентябрига қадар Тошкент шаҳрида ёнғин билан боғлиқ 4 та ҳолати қайд этилган бўлиб, унда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган, инсонларни ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Жумладан бугун, 18 сентябрь куни соат 00:15да, Юнусобод тумани, 15-даҳа 48-уй 11-хонадонда руй берган. Бунга хонадонда истиқомат қилувчи фуқаронинг маст ҳолда сигарета чекишида эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.
Фуқаро куйиш тан жароҳатини олган. Ёнғин оқибатида уй жиҳозлари ҳамда 10 квадрат метр майдон ёнган.
Шунингдек, ёнғиндан хонадоннинг 20 квадрат метр майдони сақланиб қолинган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:22да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:35да бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.