ЙTҲ: Сирдарёда пиёда ҳалок бўлди

Жамият 2931
image

Сирдарёда Cobalt автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 20:30 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-32 “Янгиер—Пахтакор” автомобиль йўлининг 16-километрида содир бўлган. Ховос туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Ж.А. Cobalt русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Жабрланувчи Мирзаобод туманида яшаган, 1991 йилда туғилган Ғ.Б. исмли фуқаро бўлган. Ғ.Б. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
Теглар
t
×