ЙПХ ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди
Жамият
−
16 Сентябрь 2021
6269Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл-патруль хизмати ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди. Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.
Ўзгартиришга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.
Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентарь кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
LiveБарчаси