Йирик миқдордаги шамчалар яширинча сақланаётгани фош этилди

Local

image

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор кузатувга олинган фуқаро Х.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 105 миллион 800 минг сўмлик 21 минг 480 дона байрам ва тадбирлар учун мўлжалланган шамчалар сақланаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

31

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends