Европадан Ўзбекистонга пул ўтказиш бўйича манфаатли хизматлар таҳлили
Бизнес
−
31 Январь
5871Биз кенг оммалашган онлайн пул ўтказиш платформаларини таҳлил қилиб, энг манфаатлисини топдик – бу Profee.com халқаро хизмати.
Сиз мунтазам равишда ЕИдан Ўзбекистонга пул жўнатасизми? Ёки Европа Иттифоқи давлатларида яшайдиган яқинларингиз ва дўстларингиз ўз қариндошларига қандай қилиб картага пул ўтказиш ҳақида кўп ўйланадими? Биз Европадан Ўзбекистонда пул жўнатишнинг энг яхши усулларини таққослаб, энг тезкор, самарали ва қулай усулни аниқлаган мақоламизни охиригача ўқиб чиқинг.
Ўзбекистонликлар 2022 йилда хориждан ватанига пул ўтказиш доирасида қарийб 850 млн АҚШ долларини йўқотган. Бу республикадаги минглаб одамларнинг турмуши сифатини яхшилаши мумкин бўлган жуда катта миқдордаги пул. Бу пулга болаларни мактабга яхшироқ тайёрлаш, уларга совғалар ёки кийимлар харид қилиш мумкин эди. Бу орада чет элда ишлаётган муҳожирларнинг рафиқалари оиласининг яхшироқ овқатланишини таъминлаши, Ўзбекистондан кетган меҳнаткашларнинг кекса ота-оналари эса яхшироқ тиббий хизматга эга бўлиши, сифатли дориларни харид қилишнинг ҳам имкони топиларди.
Мазкур йўқотишларга иқтисодий муҳожирларнинг кўпинча пулларни қиммат, узоқ ва ноқулай тарзда анъанавий усулда банк орқали жўнатиши сабабдир. Зеро банк ўтказмаси салбий жиҳатларга бой. Банклар пулларнинг халқаро SWIFT-ўтказилиши учун ҳар бир транзакция учун 30-80 еврогача борадиган комиссияларни ундиради. Бундай усулда пулларни тезкор равишда картадан картага ўтказишнинг имкони йўқ. Фақат ҳисобдан ҳисобга ўтказилади, бу орада пулларни Ўзбекистондаги олувчига етказиб бериш муддати 3-5 иш кунига тенг.
Шунингдек, хорижда ишлайдиган ўзбекистонликлар томонидан ўзлари рекламасини кўрган ёки кимдир анча олдин маслаҳат қилган пул ўтказмалари тизимидан фойдаланилади. Улар янгиликларни камдан-кам тадқиқ қилади. Бу орада, янги иловалар моҳиятан ўйин қоидаларини ўзгартириб, қулай интерфейс, тезкор жўнатишни тақдим этади ҳамда минимал комиссия ва чет эл валюталарини Ўзбекистон валютасига айирбошлашнинг фойдали курси ҳисобига пул ўтказмалари қийматини имкон қадар камайтиради. Мақоламизда айнан шундай иловалар ҳақида сўзлаб берамиз.
Биз ҳар бир пул ўтказмаси хизмати орқали 200 евро жўнатиш орқали ўрганишни амалга оширдик. Шу тариқа, мижоз борадиган йўлни босиб ўтгач, қайси пул ўтказмаси тизими тезроқ, манфаатлироқ ва қулайроқлигини аниқладик.
Profee
Машҳур Profee онлайн пул ўтказмалари тизими iOS, Android учун мўлжалланган иловалар ҳамда Profee.com веб-сайти орқали Европадан Ўзбекистонга ва бутун дунё бўйлаб яна 60 та йўналишда картадан картага фоизсиз пул ўтказмасини таъминлайди. Компания Европа Иттифоқи лицензиясига эга бўлиб, доимий равишда аудитдан ўтказилади ҳамда банк даражасидаги ўтказмалар хавфсизлигини таъминлайди. Чунки мижозларнинг пулларини ўз ҳисобларида сақламасдан, бир зумда олувчига жўнатади.
Литвадан Ўзбекистонга пул ўтказиш
- 100% хавфсиз;
- Фойдали курс;
- 2 дақиқада картадан картага ўтади.
Литвадан Ўзбекистонга 200 евро ўтказилганида Profee на биринчи ва на кейинги ўтказмалар учун комиссия ундирмайди. Бу хизматни рақобатчиларидан ижобий томонга ажратиб туради. Бундан ташқари, компания биринчи ўтказма учун мижозларга транзакцияни муқобил хизматларникидан манфаатлироқ қиладиган махсус промо курсни тақдим этади. Тизим бир евро эвазига 13,310.99 ўзбек сўмини таклиф қилади. Бироқ, евро ёки бошқа Европа миллий валюталарини сўмга айирбошлашнинг оддий курси максимал даражада фойдали. Мижоз учун бундай афзаллик Profee’га тегишли ноёб ишланма – банклар, биржалар ва бошқа пул ўтказмаси хизматларидаги валюта курсларини мониторинг қилиш тизими ёрдамида таъминланади. Тизим фойдаланувчининг Profee билан ишлайдиган ҳар бир лаҳзасида унга янада манфаатли шартларни таклиф қилиш имконини беради.
Натижада, картадан картага фоизсиз ўтказиш, шунингдек валюталарни айирбошлаш курси эвазига жўнатилган 200 евро учун Ўзбекистондаги олувчига 2,662,197.98 сўм етказилади. Агар пуллар картадан картага ўтказиладиган бўлса, Profee маблағнинг бир зумда етказиб берилишини кафолатлайди. Мижоз ўтказма калькуляторида жўнатиш керак бўлган охирги суммани кўради. Хизмат ҳеч қандай қўшимча комиссиялар ва яширин йиғимларни ундирмайди.
Қайд этиш керакки, товарлар ва хизматларга доир фойдаланувчилар фикри кўрсатиладиган дунёдаги энг йирик Trustpilot хизматининг сайтида Profee мижозлари провайдерни мавжуд 5 баллдан 4,5 баллга баҳолаган. Бу молиявий илова учун жуда юқори баҳо.
Йирик халқаро пул ўтказмалари хизмати
Европадан Ўзбекистонга пулларни картадан картага ўтказиш имконини берувчи йирик халқаро халқаро пул ўтказмалари иштирокчисини таққослаш учун олдик. Бироқ, Profee хизматидан фарқли равишда, хизмат ҳар бир ўтказма учун 1,5 евро комиссия ундиради. Бундан ташқари, компания томонидан таклиф этиладиган валюталарни айирбошлаш курси Profee’даги курсдан бироз пастроқ: 1 EUR = 13,177.86 UZS.
У маблағни етказиш хизматини бир неча дақиқада кўрсатишни ваъда қилади. Умуман олганда, пулларни мазкур провайдер орқали жўнатиш анча ишончли, чунки хизмат ҳам ЕИ мамлакатларидан бирининг молиявий ҳукумати томонидан лицензияланган компания ҳисобланади. Лекин ўтказма учун комиссия ва валюталар курси туфайли бу хизмат орқали пул ўтказиш фойдаси камроқ. Ўзбекистонга 200 евро жўнатилганида олувчига 2,615,805.79 сўм етказиб берилади.
Бошқа оммабоп хизмат
Келиб чиқиши Россиядан бўлган пул ўтказмалари провайдери ўзбекистонликларга яхши таниш. Хизмат Европадан Ўзбекистонга пул ўтказишда худди Profee каби комиссия олмайди. Бироқ, унда пулларни сайт орқали ўтказиш мумкин эмас, фақат иловадан фойдаланиш керак.
Бундан ташқари, валюталарни айирбошлаш курси Profee билан таққослаганда манфаатли кўринмайди, аммо Paysend’га нисбатан жозибалироқ: 1 EUR = 13 208,68 UZS.
Ушбу хусусиятларни инобатга олиб, Ўзбекистонга 200 евро жўнатилганида олувчига 2,641,736.66 сўм етказиб берилади.
Хулоса
Шу тариқа, таққослашдан кўриниб турганидек пулларни Profee орқали жўнатган ҳаммасидан маъқулроқ. Аммо буни қандай қилиш мумкин? Сиз учун кичик йўриқномани тайёрладик.
Комиссиясиз
Европадан Ўзбекистонга онлайн ўтказмалар
Фойдали! Энг яхши курс
Profee орқали пулларни онлайн қандай жўнатиш мумкин?
1. Profee.com сайтига киринг ёки қурилмангиздан келиб чиқиб App Store ёки Google Play орқали юклаб олинган иловани ўрнатинг. 5 дақиқада телефон рақами орқали тасдиқлаш ёрдамида рўйхатдан ўтинг.
2. Profee пулларни Европадан Ўзбекистонга ўтказади. Илова Европа Иттифоқида яшайдиган ҳамда Ўзбекистондаги оиласи, қариндошлари, яқинларига молиявий кўмак кўрсатувчи иқтисодий муҳожирлар учун яратилган. Шу боис рўйхатдан ўтиш чоғида ўзингизга оид асосий маълумотларни, жумладан Европадаги мамлакат ва яшаш манзилини кўрсатиш лозим. Эътибор беринг, Profee Ўзбекистоннинг ўзидан ёки Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмайди.
3. Ўтказма калькуляторида ўзингиз ишлаётган ва яшаётган ЕИ мамлакатини танланг ҳамда ўтказиладиган суммани белгиланг. Сўнгра пастроқда пуллар етказиладиган мамлакат сифатида Ўзбекистонни танланг. Сумма автомат равишда манфаатли курс бўйича қайта ҳисобланади. Бу ерда сиз деярли бир зумда Европа валютаси сўмга айирбошланадиган курсни, ўтказма комиссиясиз амалга оширилиши ҳақидаги хабарни ва пуллар етказиладиган муддатни кўрасиз.
4.“Пулларни жўнатиш” тугмасини босамиз ва олувчининг Humo ёки Uzcard картаси маълумотлари, шунингдек унинг исмини киритиш керак бўлган экранга ўтамиз. Пулларни виза ёки Mastercard'га, фақат ушбу карталарда миллий ўзбек тўлов тизимлари логотипи мавжуд бўлган ҳолдагина ўтказиш мумкин.
5.Сўнгра ўзингизга тегишли тўлов реквизитларини, яъни ўтказма олувчиси учун пуллар қаердан ечилишини кўрсатинг. Бу ерда Profee кенг танловни таклиф қилади. Ўтказма картадан ёки SEPA ва Sofort ёрдамида ҳисобдан тўланиши мумкин. Пулларни сизда iPhone ёки Android операцион тизимида ишловчи смартфон эканлигига қараб, Google Pay, Apple Pay мобиль тўлов хизматлари орқали жўнатиш мумкин.
6. “Пулларни жўнатиш” тугмасини босиш орқали ўтказмани тасдиқлаймиз, сўнгра банкингиздан келган SMS-хабардаги кодни киритамиз. Ҳаммаси худди интернетдаги исталган харидга ўхшайди.
Profee билан Европадан Ўзбекистонга пул ўтказиш бўйича кўрсатмалар
Тайёр! Пуллар олувчига бир неча дақиқада тушади. Profee иловасини юклаб олинг ва Ўзбекистондаги яқинларингизга пулларни қулай усулда юборинг. Европада яшайдиган яқинларингиз ёки қариндошларингиз бўлса, уларга бу мақолани тавсия қилинг.
Метамаълумотлар
Европадан Ўзбекистонга пул ўтказиш учун энг яхши хизматлар
Profee халқаро онлайн пул ўтказмалари тизими комиссия, валюталар курсида тежаш ҳамда ўтказмани Ўзбекистонга максимал даражада тез етказилишига ёрдам беради.
LiveБарчаси