Евро-2032 нинг эҳтимолий мезбонлари маълум бўлди

Спорт

image

Италия ва Туркия Евро-2032 мезбонлиги учун қўшма ариза топширди. Бу ҳақда “Ansa” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Италия ва Туркия футбол федерациялари UEFA'дан 2032 йилги Европа чемпионати учун топширган аризаларини бирлаштиришини сўраган.

Италия ва Туркия Евро-2032 мезбонлиги учун ҳозиргача ариза берган ягона номзодлар бўлиб турибди. Шунинг учун катта эҳтимол билан бу икки давлат Европа чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин.

Маълумот учун, Евро-2028 мезбонлиги учун бешта ассоциация қўшма ариза топширган: Англия, Шимолий Ирландия, Ирландия, Шотландия ва Уэльс.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Италия Евро-2028 Евро-2032

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made