Ёшлар ишлари агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ёшлар ишлари агентлиги директорига иккита ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Жамшид  Бахтиёрович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Жамшид Хўжаев Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Феруз Каримович Аблаяров Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Феруз Аблаяров Ёшлар ишлари агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг