Ерга магнит бўрони яқинлашмоқда

Технология

image

Эртага, 23 сентябрь куни Ер сайёрасида магнит бўрони юзага келади. Бу ҳақда “K-news” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қуёш динамикаси расадхонаси жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қуёшнинг жанубий ярим шарида тож шаклидаги тешикни аниқлаган. Туюнук Ерга қараб турибди. Ана шу жойдан чиққан плаза Қуёш шамолини юзага келтириб, 3 кунда Ерга етиб келиши мумкин. 

Тахминларга кўра, 23 сентябрь куни шамол Ер сайёрасига етиб келади ва магнит бўронини келтириб чиқаради.

Маълумот учун, магнит (геомагнит) бўрони Ернинг геомагнит майдонининг ҳаракатга келиши натижасида юз беради. У қуёш шамоли ҳамда сайёра магнитосферасининг ўзаро ҳаракати таъсирида пайдо бўлади. Бундай бўрон бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши ва айрим одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

785

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг