Ер усти метро линияси бир кунга ёпилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент метрополитенининг “Дўстлик-2” бекатидан то “Қўйлиқ” бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабабли ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени”нинг Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичи амалга оширилади.

“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг